08:48 / 16.09.2022
1 336

АҚШ Тайванга 4,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллади

АҚШ Тайванга 4,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллади
АҚШ Сенатининг ташқи ишлар қўмитаси Тайванга 4,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда ушбу қўмита раиси Жим Риш маълум қилди.

Тайпей бу маблағни тўрт йил ичида олиши айтилмоқда. Гап, шунингдек, икки миллиард долларгача бўлган ҳарбий харидлар учун кредит кафолатлари ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, улар Тайванга «АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчиси» мақомини беришни режалаштирмоқда.

«Тайван сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тегишли қўмита томонидан маъқуллангандан сўнг, Конгресс юқори палатасига кўриб чиқиш учун юборилади.

Тайван атрофидаги вазият АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ташрифидан кейин кескинлашди.

Сафарга жавобан Пекин орол қирғоқларида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказди, Тайваннинг иккита жамғармасига, Пелосининг ўзи ва унинг оиласига қарши санкциялар ва бошқа чоралар кўрди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги барча салбий оқибатлар учун жавобгарликни Вашингтон ва Тайпейга юклади.

Хитой Халқ Республикаси Тайван суверенитетини тан олмайди. Уни ўз музофоти деб ҳисоблайди ҳамда унинг бошқа давлатлар расмийлари ва ҳарбийлари билан алоқаларига кескин қарши чиқади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг