07:20 / 17.09.2022
1 692

Германия, Польша ва Франция Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишни қўллаб-қувватлайди

Германия, Польша ва Франция Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишни қўллаб-қувватлайди
Фото: «РБК»
Франция, Германия ва Польша Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари Украинадаги махсус операция Eвроиттифоқнинг Москва билан муносабатларида бурилиш нуқтаси бўлганини ва эндиликда иттифоқ икки томонлама муносабатларнинг асосий тамойилларини қайта кўриб чиқишига тўғри келишини айтди.

Украинадаги воқеалар фонида Европа Иттифоқи Россияга нисбатан сиёсатининг асосий тамойилларини қайта кўриб чиқиши керак, дейилади Германия, Франция ва Польшанинг Европа ишлари бўйича вазирлари қўшма баёнотида.

Дипломатлар 1991 йилдан бери мавжуд бўлган уч давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича минтақавий гуруҳ – Веймар учбурчаги форматида учрашув ўтказди.

Музокаралар якунлари бўйича эълон қилинган ҳужжатда улар Россиянинг Украинага қарши «тажовузкор» махсус операцияси Брюссель ва Москва ўртасидаги муносабатларда туб бурилиш нуқтаси бўлганини айтишган.

«Биз Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан сиёсатининг асосий тамойилларини қайта белгилашимиз керак», — дейди вазирлар.

Шунингдек, Франция, Германия ва Польша ташқи ишлар вазирликлари вакиллари томонидан Украина ҳарбийларига узоқ муддатли ёрдам бериш «ускуналар билан таъминлаш доирасидан ташқарига чиқишни» назарда тутаётганини тан олишларини таъкидланди. Келажакда Европа Иттифоқида «Украина кучларини Евроиттифоқда тайёрлаш ва уларга ёрдам бериш, шунингдек, ҳарбий воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни таъминлайдиган» махсус миссия яратилиши мумкин.

Евроиттифоқ бундай миссия яратиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида август ойида Европа дипломатияси раҳбари Жозеф Боррел маълум қилган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса унинг сўзларига изоҳ берар экан, барчасини ўз номи билан аташга чақирганди. «Европа Иттифоқи Киев режимига террорчилар ва нацист жангчиларни тайёрлаш учун ўқув базаларини яратмоқчи. Юз йил олдин европаликлар фашизм нима эканлигини ҳам дарҳол англай олишмаганди. Тушунган вақтларида эса анча кеч бўлиб улгурганди», — деди бўлим вакили Мария Захарова.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг