Фото: Bloomberg
Бельгия ва Ҳиндистоннинг бир нечта компаниялари Россиянинг дунёдаги энг йирик олмос ишлаб чиқарувчиси Alrosa’га қарши Ғарб санкцияларига қарамай, мамлакатдан олмос сотиб олишда давом этмоқда. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 10 га яқин компания қимматбаҳо тошларни миллионлаб долларга сотиб олиш бўйича «махфий битим» тузмоқда.
- Ҳар ой юзлаб миллион долларга тенг бўлган Россия олмосларининг яширин савдоси Мумбайдаги заводлардан тортиб Нью-Йоркнинг Бешинчи авенюсидаги ҳашаматли дўконларгача бўлган глобал савдони бузмоқда, — деб ёзади Bloomberg.
Россия олмосларининг энг йирик харидорлари Ҳиндистоннинг Kiran Gems ва Shree Ramkrishna Eksports Pvt компаниялари ҳисобланади.
Тахминларга кўра, сайқаллангандан сўнг, қимматбаҳо тошлар Хитой, Япония ва Ҳиндистонга юборилади. Мамлакатлар ҳали Россия олмосидан воз кечмаган, улар биргаликда сайқалланган олмосга глобал талабнинг қарийб 30 фоизини ташкил қилади.
Бироқ олмослар экспортини кузатиш деярли мумкин эмас, шунинг учун Россиядан келган тошлар Ғарб бозорларига етиб келиши мумкин.
Баъзи йирик Европа брендлари ҳатто Alrosa’нинг асосий рақобатчиси Британиянинг Де Беерс компаниясидан ўзи ишонган етказиб берувчиларга сотишни кўпайтиришни сўраган.
Компания бунга уриниб кўрди, аммо талабни қоплаш учун етарли захирага эга эмаслиги панд берди.
АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия март ойида Россия олмос саноатига қарши санкциялар киритиб, саноат олмосларидан ташқари барча турдаги олмосларни импорт қилишни тақиқлаган.
Alrosa ҳам чекловлар остида қолди: март ойининг бошидан АҚШда акциялар ва облигациялар чиқариш орқали капитални жалб қилиш тақиқланган эди. Компания бош директори Сергей Иванов эса санкцияларга учради.
Апрель ойида АҚШ Alrosa’га қарши санкцияларни кенгайтириб, компаниянинг АҚШдаги активларини блоклаган эди.
Шундан сўнг Европа ва Яқин Шарқ банкларининг аксарияти Alrosa маҳсулотларини сотиб олиш бўйича транзак-сияларни молиялаштиришдан бош тортди, бироқ Ҳиндистоннинг бир қанча банклари бошқа валюталарда — биринчи навбатда евро ва рупийда операцияларни амалга оширишда давом этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”
Ким Чен Ин махфий ядро шаҳарчасини қурмоқда
Олександр Усик Тайсон Фьюрига қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди
Бразилияда тошқинлар қурбонлари сони 107 кишига етди
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”
"Брентфорд Б"дан ажойиб ғалаба, ҳамюртимиз Ўринбоевдан эса муҳим гол!
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳалқаро турнирга жўнаб кетди