00:42 / 18.09.2022
1 325

Тайванда 6,5 балли зилзила содир бўлди

Тайванда 6,5 балли зилзила содир бўлди
Фото: USGS
Тайванда 6,5 балли зилзила содир бўлди, деб хабар берди Хитой сейсмология маркази.

Марказ маълумотига кўра, ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 21:41да қайд этилган. Зилзила маркази Тайбэй шаҳридан 220 км узоқликда, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Асосий ер силкинишидан сўнг яна бир нечта афтершоклар кузатилган.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ер силкиниши бутун Тайван ороли ҳамда Хитойнинг Фуцзян, Чжэцзян ва Гуандун провинцияларида сезилган.

Вайронгарчиликлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг