06:06 / 18.09.2022
1 293

Қирғизистоннинг Боткен областида фавқулодда вазият режими жорий этилди

Қирғизистоннинг Боткен областида фавқулодда вазият режими жорий этилди
Фото: 24.kg
Қирғизистон ҳукуматининг ишончли вакили, фуқаро мудофааси раҳбари Абдикарим Алимбаевнинг буйруғига мувофиқ, Боткен областида фавқулодда вазият режими жорий этилди, деб хабар берди 24.kg.

Хабарда айтилишича, ушбу қарор Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида юз берган қуролли низо сабабли қабул қилинди.

Фавқулодда вазият режими фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини эвакуация қилиш, одамлар ҳалок бўлишига йўл қўймаслик ва тегишли кучларни сафарбар қилиш учун жорий этилди, дейилади хабарда.

16 сентябр куни Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон томони Лайлак ва Боткен районларидаги аҳоли масканларини ўққа тутганини маълум қилди.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, чегарадаги тўқнашувлар натижасида 24 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 103 киши жароҳат олди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг