08:55 / 18.09.2022
2 868

Руминия собиқ ташқи ишлар вазири: «Украина ўз ҳудудларини Венгрия, Руминия, Польша ва Россияга бўлиб бериши керак»

Руминия собиқ ташқи ишлар вазири: «Украина ўз ҳудудларини Венгрия, Руминия, Польша ва Россияга бўлиб бериши керак»
Руминия собиқ ташқи ишлар вазири Андрей Марга ўзининг китоб тақдимотида, Украина ўз ҳудудларининг бир қисмидан воз кечиши кераклигини таъкидлаган. Бу ҳақда «News» хабар бермоқда.

Марганинг айтишича, Украина ўз ҳудудларини Венгрия, Руминия, Польша ва Россияга бериши керак. Унинг фикрича, агар бу бажарилмаса, уруш бошланади.

- "Мен тўғридан тўғри тўлиқ масъулият билан шуни маълум қиламанки, Украина «нотабиий чегара»ларда жойлашган. У ўз ҳудудларини топшириши керак. Акс ҳолда жиддий жанжаллар келиб чиқади. Венгрия — Закарпатия, Польша— Галисия, Руминия — Буковина ва Россия — Донбасс ва Қрим. Бу Украинаники эмас, бошқа давлатларнинг ҳудудлари", - деди Руминия собиқ ташқи ишлар вазири Андрей Марга.

Бу маълумотларга на Руминя, на Украина ҳукуматидан ҳали ҳеч ким муносабат билдирмаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг