date

Буюк Британияда 20 дақиқада исталган касалликни аниқлайдиган қурилма яратилди

Буюк Британияда 20 дақиқада исталган касалликни аниқлайдиган қурилма яратилди

Буюк Британия тадқиқотчилари жамоаси саноқли дақиқалар ичида турли касалликларни аниқлашга имкон берувчи чўнтак қурилмасини яратди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Қурилма Q-Poc номини олди. У қатор юқумли касалликлар, ҳатто сил ва саратонни ҳам аниқлашга қодир. Смартфон ҳажмидаги таҳлил қурилмаси қуёш батареялари ёрдамида ишлайди. Биологик намуналар махсус картрижлар ёрдамида қурилмага киритилади. Кимёвий жараёнлар давомида олинган намуна молекулали тўпламга айланади ва ДНК тўқималарини ажратувчи махсус фильтрловчи тизим орқали ўтади.

QuantuMDx компанияси маҳсулотни кенг фойдаланиш учун 2018 йилда сотувга чиқаришни мўлжалламоқда. Илк клиник синовлар шу йил охирида Жанубий Африкада бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда 20 дақиқада исталган касалликни аниқлайдиган қурилма яратилди