20:38 / 18.09.2022
2 089

Саудия Арабистони фуқароси 43 йил давомида 53 марта уйланди

Саудия Арабистони фуқароси 43 йил давомида 53 марта уйланди
Фото: Yandex
Саудия Арабистони фуқароси бўлган эркак 43 йил ичида 53 нафар аёлга уйланган, деб ёзмоқда NDTV.

«Мен узоқ вақт давомида 53 нафар аёлга уйландим. Биринчи марта 20 ёшимда оила қурганман ва аёлим мендан олти ёш катта эди», — дейди 63 ёшли эркак маҳаллий телевидениега.

Унинг сўзларига кўра, энг қисқа никоҳи атиги бир кеча давом этган. У ҳам саудиялик ҳам хорижлик аёллар билан оила қурган.

Саудиялик эркак «асрнинг кўп хотинли одами» лақабини олган. Унинг ўзи бундай кўп никоҳларнинг сабабини «тинчлик ва барқарорлик излаш» деб изоҳлайди.

Қайд этилишича, бугунги кунда у фақат бир аёл билан яшамоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг