
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Малайзия Интерпол ходимлари ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган аёл қўлга олиниб, экстрадиция қилинди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Интерпол каналлари орқали одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган ва ўзгартирилган шахсий маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Интерпол Ўзбекистон Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Интерполнинг Ўзбекистон Миллий марказий бюроси хабарига кўра, Интерпол Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган қўшма ҳаракатлар ва тезкор ахборот таъминоти, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари кўмаги жиноятчи шахсини аниқлаш ва қўлга олиш имконини берди.
Малайзия ҳукумати қидирувдаги аёлни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида у муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб кетилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар