1 323
Украинадаги урушнинг 207-куни:Харьков ертўлаларида Россия армиясидан қолган қамоқхоналар, Изюмда эксгумация ишлари (фото)

Харкив областининг озод этилган қисмларида ярим ой давом этган истило вақтидаги ҳарбий жиноятлар излари аниқланиши давом этмоқда. Козача Лопан посёлкасидаги ертўлаларда, Украина ҳукумати маълумотига кўра, сўроқлар учун камера ва қамоқхона ташкил этилган. Малая Камишеваха қишлоғида россиялик ҳарбийлар Авлиё Троицкий ибодатхонасидан дала ҳоспитали сифатида фойдаланишган.
Изюмда шаҳар россияликлар томонидан ишғол этилган вақтда ҳалок бўлганларнинг жасадларини эксгумация қилиш жараёни давом этмоқда. Харкив области прокурори Олександр Фильчаков 16 сентябр куни «Настоящее время» эфирида айтишича, уруш қурбонлари кўмилган ҳудуддан тинч аҳоли вакиллари бўлган 445 киши қабри ва Украина ҳарбий хизматчиларининг битта умумий қабри аниқланган.
Қуйида 18 сентябр, урушнинг 207-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Козача Лопанда ертўлалардаги турма

Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ходимлари қум тўлдирилган қоплар билан ўралган вокзал ертўласига кирмоқда. Украина расмийларига кўра, Харкив областининг озод этилган Козача Лопан посёлкасидаги бу ертўладан Россия истилоси вақтида сўроқлар ўтказиш жойи сифатида фойдаланилган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Темирйўл вокзали ертўласидаги хона. Украин расмийларига кўра, бу жойда россиялик ҳарбийлар маҳаллий аҳоли вакилларини сўроқ қилган.
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA

Дарвозасига Z ҳарфи битилган иморат. Украин расмийларига кўра, бу бинода Россия ҳарбийлари Козача Лопан аҳолиси вакиллари қийноққа солинган қамоқхона ташкил этишган.
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украина расмийлари Россия истилоси вақтида қийноқ камераси сифатида фойдаланилганини айтган ертўладаги кўрпа-тўшаклар.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Одамлар қийноққа солингани айтилаётган ертўлада турган украиналик аскар.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Изюмдаги қабристонда эксгумация

Украина қуролли кучлари томонидан озод қилинган Изюм шаҳрида жасадларни эксгумация қилиш. Жасадлар экспертизадан ўтказиш учун Харкивга олиб кетилади. Маҳаллий ҳокимият органларига кўра, эксгумация ишлари тахминан икки ҳафта вақт олади.
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Россия армиясининг Малая Камишевахадаги ташландиқ дала ҳоспитали

Харкив областининг Малая Камишеваха қишлоғидаги Авлиё Троицкий ибодатхонаси истило вақтида россиялик ҳарбийлар томонидан дала ҳоспиталига айлантирилган. Фото: Yakiv Lyashenko

Малая Камишеваха қишлоғидаги Авлиё Троицкий ибодатхонасида «Тива» ёзуви ўйиб туширилган стул. Тува республикаси Россиянинг барча регионлари орасида Украинада ҳалок бўлган аскарлари сони аҳоли нисбатига кўра энг юқори бўлган ҳудуддир.
Фото: Yakiv Lyashenko

Украина ички ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Антон Герашченко черковдан олинган видеони эълон қилди ва унга шундай изоҳ ёзиб қолдирди: «черков оғилхонага айлантирилди».
Фото: Yakiv Lyashenko
Харкив областининг озод этилган қисмидаги ҳаёт

Украин ҳарбийлари томонидан яқинда озод этилган Изюмда вайрон бўлган бино олдида ўтирган киши.
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA

Изюмлик 85 ёшли аёл ўз уйи ҳовлисида таом пиширмоқда
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA

Изюмдаги кўп қаватли уй ҳовлисида тушлик қилаётган олти ёшли бола .
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив областининг Прудянка посёлкасида шикастланган автомобил
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Руська Лозова қишлоғидаги уйда томни тузатаётган киши. Унинг уйи ҳовлисида — окоплар қазилган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар