
Россия Қуролли кучлари томонидан Украинада олиб борилаётган ҳарбий операция бўйича ўтган сутканинг энг муҳим хабарлари.
- Николаев-Кривой Рог йўналишида Украина ҚК уринишларини яна амалга оширди. Барча ҳужумлар муваффақиятли қайтарилди, бу йўналишда Украина қўшинларининг йўқотишлари 180 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиларни ташкил этди, дея хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги;
- Новая Каховка ва Херсон ҳудудларида HIMARS ракета тизимининг 8 та снарядлари ва Краматорск ҳудудида АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган 155 мм М777 гаубицаси йўқ қилинди;
- Украина қўшинлари Запорожье вилоятининг Куйбишево шаҳридаги беш қаватли бинога Американинг HIMARS ёрдамида ракета ҳужуми уюштиришди;
- Украина қўшинлари Херсон вилоятидаги Новая Каховкани ўққа тутмоқда, ҳаводан огоҳлантириш эълон қилинди, ҳаво мудофааси ишламоқда, деб хабар бермоқда шаҳар маъмурияти;
- ДХРнинг хабар беришича, Украина қўшинлари Зайцево ва Донетск, Горловка, Макеевка, Ясиноватая, Новобахмутовкани ўққа тутган;
- Запорожье ҳукумати ўз ҳудудида яшаётган ва ишончини йўқотган ва қўпорувчилик фаолияти олиб борган фуқароларни Украинага чиқариб юборишни бошлади, деди РИА Новости агентлигига Россия ҳуқуқ-тартибот идораси вакили.
Манба: sputniknews-uz.com

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар