
Бугун, 19 сентябр куни Қирғизистон президентининг қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро туфайли халққа мурожаати бўлиб ўтди.
Қирғизистон президенти оналарга қирғиз заминини ўз жонидек севадиган йигитларни тарбиялагани учун миннатдорлик билдирди.
«Сиз ҳақиқатдан ҳам қаҳрамонлар туғиб, тарбия қилдингиз, сизга таъзим қиламан. Уларнинг қаҳрамонлиги унутилмайди», – деди Садир Жапаров кўзда ёш билан.
У, шунингдек, ушбу қуролли тўқнашувда жабрланганларга давлат томонидан кўмак ажратилишини таъкидлаган.
«Давлатимиз аскарларимизни таъминлашга, чегарадан ичкарига кўчирилган халқимизнинг эҳтиёжларини қондиришга тўла қодир. Шунингдек, можарода вайрон бўлган ва ёниб кетган уйларни зудлик билан тиклаш учун маблағ ажратилган», – деди президент Садир Жапаров.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар