20:18 / 20.09.2022
2 312

Москвадаги миграция марказида хориж фуқароларини ҳарбий хизматга олиш йўлга қўйилади

Москвадаги миграция марказида хориж фуқароларини ҳарбий хизматга олиш йўлга қўйилади
Фото: zanevkaorg.ru
Москвадаги «Сахарова» миграция бандлик марказида Россия Мудофаа вазирлигига хорижликларнинг ҳарбий хизматга киришини ташкил этишда ёрдам бериш учун инфратузилма йўлга қўйилади. Бу ҳақда пойтахт мери Сергей Собянин маълум қилди.

«Яқин келажакда Москва ҳукумати Россия Мудофаа вазирлигига хорижий фуқароларнинг ҳарбий хизматга киришини ташкил қилишда ёрдам бериш учун Сахаровада тўлиқ инфратузилма яратади», — дейди у. Собяниннинг қўшимча қилишича, шартномаларни тузиш жараёни хорижликлар учун имкон қадар қулай тарзда амалга оширилади.

Собянин, шунингдек, Давлат думаси қонун қабул қилганини қўшимча қилди, унга кўра, Россия Қуролли кучларида хизмат қилиш учун йиллик шартнома тузган хорижликлар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишлари мумкин.

Ушбу ўзгариш хорижий ҳарбий хизматчиларга яшаш рухсатномаси олмасдан, шунингдек, яшаш учун рухсатнома олган кундан бошлаб беш йил давомида Россияда доимий яшаш шартисиз мамлакат фуқаролигини олиш учун ариза топшириш имконини беради.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳарбий шартнома бўйича камида уч йил хизмат қилиш керак эди. Шунингдек, ҳарбий хизматга аскар, денгизчи ҳамда сержант сифатида кираётган хорижлик томонидан Мудофаа вазирлиги билан тузилиши мумкин бўлган биринчи шартнома муддати ҳам бир йилга қисқартирилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг