
Фото: HuffPost
Ирландияда шифокорлар 66 ёшли аёлнинг ошқозони ва йўғон ичагидан 55 та бармоқ шаклидаги батареяларни чиқариб олди, деб хабар бермоқда HuffPost.
Дублинлик аёл қорин дам бўлиши ва оғришидан шикоят қилиб, Авлиё Винсент госпиталига мурожаат қилган. Шифокорлар аёлни рентгенга тушириб, унинг ошқозонидан ва йўғон ичагидан анчагина ёт буюмлар борлигини аниқлаган.
Дастлаб шифокорлар батареяларнинг организмдан табиий йўл билан чиқиб кетишини кутишга қарор қилган, аммо бир ҳафта деганда бор-йўғи бешта батарея танани тарк этган, беморнинг қорнидаги оғриқ эса кучайган. Шунда шифокорлар жарроҳлик йўли билан қолган 50 та батареяни олиб ташлаган.

Фото: HuffPost
Нашр ёзишича, бу бир марта ютиб юборилган батареялар сони бўйича рекорд ўрнатилган ҳолатдир.
Айни пайтда бемор шифокорлар кўриги остида. 55 та батарея аёлнинг қорнидан қандай жой олганига аниқлик киритилмаяпти. Бироқ шифокорлар қайд этишича, батареяларни ютиш ўз-ўзини майиб қилишнинг жуда хавфли йўли бўлиб, шиллиқ қаватга зарар етказиши, ичакнинг тешилиши ва бекилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар