06:00 / 22.09.2022
1 249

Россияда сафарбарлик вақтидаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди

Россияда сафарбарлик вақтидаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Фото: SERGEI MALGAVKO/TASS
Федерация кенгаши сафарбарлик вақтида ва уруш шароитида ҳарбий хизматга қарши жиноятлар учун жазони кучайтириш, шунингдек, ихтиёрий асирга тушиш ва талончилик учун жиноий жазо жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Бу қонун қабул қилинишига фақат бир сенатор, Санкт-Петербургнинг собиқ мэри Анатолий Собчакнинг беваси, журналист Ксения Собчакнинг онаси ҳисобланган Людмила Нарусова қарши чиққан.

Қонун, шу жумладан, ўзи хизмат қилаётган қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, буйруққа риоя этмаслик ва сафарбарлик давридаги дезертирлик учун ҳам жазони қатъийлаштиради.

Ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан бош тортганлик учун қонунга кўра уч йилгача озодликдан маҳрум этиш назарда тутилган, агар бундай бош тортиш «оғир оқибатлар»га олиб келадиган бўлса — муддат 10 йилгача бўлади. Буйруқни бажармаганлик учун ҳам шундай муддат назарда тутиилган.

Қонун 20 сентябр куни, Россияда сафарбарлик эълон қилиниши арафасида шошилинч тарзда қабул қилинди. Федерация кенгаши маъқуллагач, у Владимир Путинга имзолаш учун юборилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг