date
views 1 368

Байден Россияни БМТ низомини бузишда айблади

Байден Россияни БМТ низомини бузишда айблади
Фото: Brendan Mcdermid/Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг ҳаракатлари «БМТ низомини бузиш» эканлигини айтди.

«Россия кўплаб аскарларни жангларда қатнашишга чақирмоқда ва Кремль Украинанинг бир қисмини эгаллашга уриниш учун сохта референдум ташкил этмоқда – бу БМТ низомининг қўпол равишда бузилиши»,— деди Байден БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессиясида қилган чиқишида.

У шунингдек, Вашингтон БМТ Хавфсизлик кенгаши янги аъзолар ҳисобига кенгайиши тарафдори эканлигини айтди.

«БМТ учун замонавий дунё эҳтиёжларига жавоб бера оладиган янада инклюзив ташкилотга айланиш вақти келди», — деди Жо Байден.

Ҳозирда Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Россияни БМТ низомини бузишда айблади