
Расмий Киев Россия билан маҳбуслар алмашинувини эълон қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, айирбошлаш доирасида Россияга 50 маҳбус, жумладан бизнесмен ва собиқ мухолифатчи Виктор Медведчук топширилган.
Тан олинмаган ДХР расмийларига кўра, озод этилганлар орасида россиялик ҳарбий учувчилар ҳам бор. Украинага 215 киши берилди, улар Мариупол шаҳри қамалида қаттиқ қаршилик кўрсатган «Aзов» ташкилоти қўмондонлари Денис Прокопенко ва Святослав Паламар бор.
Эслатиб ўтамиз, Медведчук апрел ойида қўлга олинганди. Сўнгра у Россия раҳбариятига мурожаат йўллаб, ўзини украиналик асирларга алмаштиришни сўраганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар