12:27 / 22.09.2022
2 030

Украина Путиннинг «одами»ни 200 дан ортиқ асирга алмаштирди

Украина Путиннинг «одами»ни 200 дан ортиқ асирга алмаштирди
22 сентябрга ўтар кечаси Украина расмийлари Россиянинг кенг кўламли тажовузи бошланганидан бери энг йирик асирлар алмашинувини эълон қилди. Киев 215 украиналик аскарни, шу жумладан Азовсталнинг 100 дан ортиқ ҳимоячисини қайтаришга муваффақ бўлди.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, 200 нафар асир учун Россия Украинада хиёнатда айбланаётган Владимир Путин фарзандининг чўқинтирган отаси, сиёсатчи Виктор Медведчукни олган. Мариупол ҳимоячиларидан беш нафар юқори мартабали офицер 55 рус ҳарбий асирларига алмаштирилган. Россия расмийлари асирлар алмашинувига ҳали расман изоҳ бермаган.

Бир вақтнинг ўзида бир нечта давлатлар иштирок этган алмашинув сўнгги дақиқаларгача сир тутилди. У ҳақидаги илк маълумотлар Украина оммавий ахборот воситалари ва Телеграм каналларига фақат 21 сентябрь, чоршанба куни кечқурун чиққан. Расмий равишда Украина расмийлари алмашинувни ярим тундан кейин, миллий телемарафонда Президент Владимир Зеленскийнинг унинг идораси раҳбари Андрей Ермак билан учрашуви намойиш этилганида тасдиқлади.

Зеленский билан Украина президенти девонидаги бўш конференция залида ўтирган Ермак Киев 215 нафар украиналик аскарни алмашиш бўйича келишиб олишга муваффақ бўлганини маълум қилди – бу ҳажмдаги алмашув Россия ва Украина урушидан бери келишилмаган эди. Улардан 108 нафари Мариуполни ва хусусан, Азовстал заводини ҳимоя қилган Украина Миллий гвардиясининг Азов полки жангчиларидир.

Алмашувга чегара хизмати, қуруқликдаги қўшинлар, полиция, денгиз флоти, хавфсизлик хизмати, Давлат транспорт хизмати ва Давлат божхона хизмати ходимлари ҳам кирди. Алмаштирилганлар орасида жами 124 нафар офицер бор.

Ермакнинг сўзларига кўра, Россиядан 200 нафар украиналик аскарлар бор-йўғи бир кишига – Виктор Медведчукка алмаштирилган. Медведчук сўнгги йилларда россияпараст мухолифат платформаси - «Ҳаёт учун» партияси етакчиларидан бири эди. 2021 йилда Медведчук давлатга хиёнатда айбланган. Россия босқинидан кейин партия фаолияти тақиқланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг