21:10 / 22.09.2022
4 941

Молдова президенти БМТ минбарида туриб Россия қўшини Днестрбўйидан олиб чиқилишини талаб қилди

Молдова президенти БМТ минбарида туриб Россия қўшини Днестрбўйидан олиб чиқилишини талаб қилди
Фото: Noi.md
Молдова президенти Майя Санду БМТ Бош ассмблеяси шўъба йиғилиши арафасида нутқ сўзлади. У Днестрбўйидан рус қўшини олиб чиқиб кетилишини талаб қилди, қолаверса, қочоқлар инқирози, энергетика муаммоси, Украинадаги урушнинг Молдова учун салбий оқибатлари каби масалаларни кўтарди.

«Мен тинчликсевар мамлакат номидан гапиряпман. Қайси тилда гаплашиши, сиёсий қарашлари, қаерда — Днестрнинг чап ёки ўнг қирғоғида яшашидан қатъи назар, тинчликни истовчи Молдова фуқаролари номидан гапиряпман. Биз ярим миллиондан зиёд қочқинларга бошпана бердик. Қоч-қочлар авжига чиққан паллада аҳолимиз сони 8 фоизга ошди. Қарийб 80 минг нафар қочқин мамлакатимизда қолишни исташди. Чексиз бирдамликни намоён этган молдован оилаларига эҳтиромимни билдираман. Ўз халқим билан фахрланаман», — дея таъкидлади Санду.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг