
Фото: Reuters
Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёр. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «Путин режимига қарши чиққанлар» Германиядан бошпана олиш учун учун ариза бериши мумкин.
«Қоидага кўра, шафқатсиз репрессия хавф солаётган дезертирлар Германияда халқаро ҳимоя олишади. Путин режимига мардларча қарши чиққан ва шу сабабли ҳаёти хавф остида қолган ҳар бир одам сиёсий таъқибга асосланиб Германиядан бошпана олиш учун ариза бериши мумкин», — деди Фезер.
Вазирнинг айтишича, Германия бир неча ойдан буён таъқибга учраган Россия режими танқидчиларини қабул қилмоқда.
«Мазкур жараён давомида ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 438 кишини қабул қилдик», — деди Нэнси Фазер.
Адлия вазири Марко Бушман Twitter саҳифасида «кўплаб россияликлар ўз ватанини тарк этиши»ни ёзди.
«Либерал демократияни севадиган барчани Германияда кўришдан хурсандмиз», — деб ёзди у.
21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик эълон қилди.
Мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълумот беришича, ҳарбий сафарбарликка 300 минг киши жалб этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар