Беларусь президенти Aлександр Лукашенко журналистларга ҳаётида ҳеч қачон гамбургер емаганини маълум қилди.
“Чизбургер ёки гамбургер. Умуман. Уйимда ҳам шундай: кичиклар ҳам, катталар ҳам. Улар бунга ўрганмаган”, дея Лукашенконинг матбуот хизмати унинг сўзларини келтирган.
Президент Беларусда овқатланиш борасида “ҳамма нарса, хоҳ туз, хоҳ шакар, хоҳ нон бўлсин”борлигини таъкидлаб, она заминда ўсадиган оддий таомларни истеъмол қилишни маслаҳат берди.
“Биз баҳам кўришга тайёрмиз. Бу йил фақат озиқ-овқат сотишдан саккиз миллиард доллардан кўпроқ даромад олишимиз мумкин. Яъни, бизнинг еримиздан ҳам даромад олиш ва сотиш мумкин”, дея қўшимча қилди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, бу йил Беларусь қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари мисли кўрилмаган ҳосил олди, энди мавсумдан ташқари савдо ва экспорт эҳтиёжларини қондириш учун етиштирилган маҳсулотларни имкон қадар омборларда сақлаш асосий вазифадир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Россия кучлари Белгород вилояти яқинида Украина армиясининг яширин позицияларини йўқ қилди
Исроил Рафаҳга қуруқликдан ҳужумини бошлади
Белгороддаги уйда содир бўлган портлаш бўйича сўнгги маълумотлар
Қон босимини туширувчи калийга бой маҳсулот — майизнинг фойдали хусусиятлари
Германия ишчи кучи танқислиги туфайли ҳар йили миллиардлаб евро йўқотяпти
«Ўзбекнефтгаз»: Юқори сифатли бензин ишлаб чиқариш ҳажми оширилади