
Россия президенти Владимир Путин «ихтиёрий таслим бўлиш» учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутувчи қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат расман эълон қилинди.
Жазонинг энг енгили – уч йиллик қамоқ. «Ихтиёрий таслим бўлиш» моддаси илгари Россия Федерацияси Жиноят кодексида йўқ эди.
Шу билан бирга, ушбу жиноятни биринчи марта содир этган ҳарбий хизматчи, агар у озодликка чиқиш учун ҳаракат қилган бўлса, ўз бўлимига ёки хизмат жойига қайтган ва асирликдаги вақтида бошқа жиноятларни содир этмаган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский русларга мурожаат қилиб, «Украинага келганда таслим бўлинг. Бу омон қолиш йўлидир» деб айтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар