15:53 / 25.09.2022
2 587

Донбассда автоматлар билан референдум, Россияда йиғи остидаги сафарбарлик (фото)

Донбассда автоматлар билан референдум, Россияда йиғи остидаги сафарбарлик (фото)
24 сентябр куни Россияда уруш ва сафарбарликка қарши янги митинглар ўтказилди. Москва, Петербург, Иркутск, Томск, Новосибирск, Пермь, Ижевск, Улан-Удэда намойишга чиққанлар қўлга олинди — бутун мамлакат бўйлаб уларнинг сони 800 кишига етади. Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатнинг Россия истилоси остидаги аҳолисини сафарбарликдан қочишга чақирди. Бир неча манбалар Владимир Путин 30 сентябр куни Федерал кенгашга мурожаат қилиши, шундан кейин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари РФ таркибига қўшиб олиниши бўйича келишув имзоланиши ҳақида хабар беришди.

Қуйида 23-24 сентябр кунлари Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Украин ҳарбийлари томонидан озод этилган Харкив области

Харкив областининг Великая Камышеваха қишлоғи яқинидаги яксон бўлган автомобил. Украина қуролли кучлари Харкив ва Херсон областларида бошланган кенг кўламли қарши ҳужумлар натижасида сентябр ойи ўрталарида ушбу қишлоқни озод этишган
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA


Украиналик аскарлар Харкив областидаги фронт чизиғидаги позициясида шашка ўйнашмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA


Украиналик ҳарбий аёл Купянскдаги навбатчилик вақтида. Шаҳар сентябр ойи ўрталарида украин кучлари томонидан озод этилди. Россия бу ерни уруш бошидан буён эгаллаб турганди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA


Харкив областининг Изюм шаҳри яқинида россияликларнинг яксон бўлган зирҳли транспортёри гусеницасини (ғилдирак вазифасини ўтовчи кенг занжир тасма) ўз машинасига юклаётган украин ҳарбийлари. Изюм апрел ойи бошида Россия қўшини томонидан босиб олинганди, Украина қуролли кучлари сентябр ойида шаҳарни қайтариб олишди. Изюм расмийлари россия кучлари кетгач, шаҳар учун жанглар вақтида ва шаҳар россияликлар истилоси остида бўлган даврда тинч аҳоли вакилларидан камида минг киши ҳалок бўлганини маълум қилди — ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги оқибатида вафот этганлардан ташқари.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA


Харкив области Липци посёлкасида россияликлар ўз базаси сифатида фойдаланган болалар боғчаси. «Бу бизнинг еримиз. Шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бу ерда ҳеч қандай „рус дунёси“ бўлмайди. Биз Украинанинг ҳар бир шаҳри ва қишлоғидан босқинчиларни ҳайдаб чиқарамиз», — дейилган сентябр ойи ўрталаридаги қарши ҳужум давомида Липци ҳамда унга қўшни бўлган Стрелечья ва Глубокое посёлкаларини озод этган 247-алоҳида батальон баёнотида.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA


Полициячи Липцида РФ қўшинлари томонидан база ўрнида фойдаланилган болалар боғчаси ертўласини кўздан кечирмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA


Черкасские Тишки қишлоғида яшаган 58 ёшли Николайнинг қабри. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, у истило вақтида россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган. Украинанинг Харкив областидаги аҳоли яшаш манзиллари озод этилгач, жасадларни эксгумация қилиш жараёни бошланди. Фото: Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Оскол дарёси орқали ўтган кўприк бўйлаб ўтаётган купянскликлар, уларнинг фонида қора тутун кўтарилган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA


Харкив областининг Чугуйив районидаги қочқинлар. Областнинг шарқий ҳудудларида жанглар давом этмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA


«Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимидан отилган ракета парчаси Харктв ва Донецк областлари чегарасидаги Долина қишлоғи даласида. Словянскдан шимолда жойлашган ушбу қишлоқ атрофида бир неча ойдан буён шиддатли жанглар кечаётганди. 10 сентябрга ўтар кечаси Россия армияси қуршовга тушиш хавфи остида бу ҳудуддан чекинди.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Босиб олинган ҳудудлардаги «референдум»лар

Сайёр сайлов комиссияси вакили қуролланган ҳарбий ҳамроҳлигида Донецк шаҳри аҳолисидан бюллетенларни тўлдирмоқда, одамлар «ДХР»нинг РФ таркибига кириши бўйича танловини билдириши керак. «Референдумлар» 23-27 сентябр кунлари «ДХР», «ЛХР», шунингдек Херсон ва Запорижжя областларининг РФ армияси босиб ўтган ҳудудларида ўтказилмоқда.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Луҳанскдаги одамлар «ЛХР»нинг Россияга қўшилиши борасидаги «референдум»да овоз бермоқда.
EPA / Scanpix / LETA


«ЛХР» «Марказий сайлов комиссияси» раиси Елена Кравченко Луҳанскдаги брифинг чоғида. Кравченко агар «Киев томонидан ҳеч қандай тажовуз кузатилмаса» сайловда давомат 80 фоиздан кам бўлмаслигини прогноз қилмоқда.
EPA / Scanpix / LETA


Нова Каховкада Херсон области Россияга қўшилиши бўйича «референдум» ўтказаётган сайёр сайлов участкаси. Фото: ТАСС

Донецк области вакиллари, сайлов комиссияси аъзолари ва қуролланган ҳарбийлар «Россияга қўшилиш бўйича референдум» ўтаётган участкада.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Россияда сафарбарлик

Москвада сафарбарликка қарши намойишга чиққанларни қўлга олиш жараёни.
Михаил Терешченко / ТАСС


Москвада сафарбар қилинганлар Царицино районидаги ҳарбий коммисариат биноси олдида. Фото: «Москва» агентлиги

Сафарбар қилинганларнинг қариндошлари Ивановедаги ҳарбий комисариат биноси олдида. Ёқутистон ва Севастопол раҳбарлари Айсен Николаев ва Михаил Развозжаев ҳамда Магадан ва Владимир областлари губернаторлари Сергей Носов ва Александр сафарбарлик кампаниясини танқид қилиб чиқишди, улар айрим фуқаролар «хатолик билан» чақирилаётганини айтишган. Шунингдек, Саратов, Волгоград ва Нижегород областларида ва Бурятияда урушга ноқонуний сафарбар қилинганлар уйига қайтгани ҳақида хабар қилишган. Бу ҳолатлар ОАВда чиққанидан кейин натижа бўлган. Фото: Владимир Смирнов / ТАСС

Волгоградда сафарбар қилинган киши ҳарбий комиссариат биноси дарвозаси олдида фарзандини кўтариб турибди. Унинг ёнида онаси ва бошқа оила аъзолари. Фото: AP / Scanpix / LETA

Волгоградда сафарбар қилинганлардан бири ҳарбий комиссариат олдидаги автобус ойнаси орқали онаси билан хайрлашмоқда.
AP / Scanpix / LETA


Навбатчи Волгоградда сафарбар қилиниб, ҳарбий комиссариатда рўйхатдан ўтиш учун навбатда турганларнинг тана ҳароратини ўлчамоқда.
AP / Scanpix / LETA


Волгоградда сафарбар қилинганларни чўқинтираётган поп.
AP / Scanpix / LETA


Волгоградда сафарбар қилинганлар ҳарбий комиссариат биноси олдида.
Дмитрий Рогулин / ТАСС

Украинларнинг Донецк областидаги қарши ҳужуми

Словянск яқинидаги Богородичное қишлоғидаги вайронгарчиликлар.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA


Богородичное қишлоғида кетаётган украин ҳарбийси. Бу қишлоқ бир неча ойдан буён фронт чизиғида қолмоқда, Россия армияси 10 сентябр куни ушбу қишлоқ атрофидан шошилганча чекинди. Фото: Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг