20:30 / 25.09.2022
1 265

Доғистонда аҳоли сафарбарликка қарши норозилик билдирди. Полиция ҳавога ўқ узди (видео)

Доғистонда аҳоли сафарбарликка қарши норозилик билдирди. Полиция ҳавога ўқ узди (видео)
25 сентябрь куни тушдан кейин Доғистоннинг Хасавюрт туманидаги Эндирей қишлоғи аҳолиси Хасавюрт—Махачқала федерал автомобиль йўлини тўсиб қўйди.

«Спросите у Расула» Telegram канали хабарига кўра, аҳоли сафарбарликка қарши норозилик билдирмоқда. «Тут Дагестан» каналининг ёзишича, қишлоқдан 110 киши сафарбарликка чақирилган, аҳоли ўғиллари, укалари ва эрларини ҳимоя қилиш учун акцияга чиққан. Гувоҳлар олган тасвирларга кўра, полиция ҳавога ўқ узган ҳолда намойишчиларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилган. Жароҳатланганлар ёки ҳибсга олинганлар бор-йўқлиги, номаълум.



Аввалроқ Ёқутистонда аёллар сафарбарликка қарши намойишга чиққан эди.

Россияда сафарбарликка қарши ҳаракатлар 21 сентябрда бошланган. Ўша куни Россия шаҳарларида 1300 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. «ОВД-Инфо»нинг сўнгги маълумотларига кўра, 24 сентябрь куни бўлиб ўтган намойишларда 800 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доғистонда аҳоли сафарбарликка қарши норозилик билдирди. Полиция ҳавога ўқ узди (видео)