00:20 / 26.09.2022
1 442

G7 ҳеч қачон Украина шарқидаги «референдум»лар натижасини тан олмаслигини маълум қилди

G7 ҳеч қачон Украина шарқидаги «референдум»лар натижасини тан олмаслигини маълум қилди
“Катта еттилик” давлатлари Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларида “референдумлар” ўтказилишини қатъий қоралаб чиқди.
АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Канада ва Япония етакчиларининг қўшма баёноти жума куни тунда эълон қилинди.

Улар Россия “референдумлар” орқали сохта баҳоналар билан Украинанинг суверен мақомини ўзгартирмоқчи эканлигини таъкидлашган.

Бу каби ҳаракатлар БМТ Устави ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ҳамда давлатлар ўртасида муносабатлардаги ҳуқуқ устуворлиги тамойилига мутлақо зид”, – дейилади баёнотда.

G7 ҳеч қачон “референдум” натижаларини тан олмаслигини, бу амалиёт аннексия йўналишидаги қарор эканини қайд этган. Шу билан бирга давлатлар Россияда бошланган сафарбарликни ҳамда “масъулиятсиз ядровий таҳдидлар”ни қоралаган.

Маълумот ўрнида: 23 сентябрь куни “ДХР”, “ЛХР”, Запорожье ва Херсон вилоятининг РФ томонидан оккупация қилинган ҳудудларида Москвага қўшилиш бўйича “референдум”лар бошланди. У 27 сентябрга қадар давом этиши белгиланган. Россия президенти Владимир Путин ўз навбатида 21 сентябрь куни “қисман ҳарбий сафарбарлик” эълон қилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг