Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади

Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади
Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Россия ташқи разведка хизмати жума куни Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг ўн саккизинчи йиғилиши ўтказилишини маълум қилганди.

Унда Арманистон, Беларус, Озарбойжон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон делегациялари иштирок этади.

Қайд этилишича, Путиннинг МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашуви видеоконференция режимида ўтказилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар