16:53 / 27.09.2022
2 086

Путин 30 сентябр куни Украинадаги янги аннексия ҳақида эълон қилиши мумкин

Путин 30 сентябр куни Украинадаги янги аннексия ҳақида эълон қилиши мумкин
Фото: Reuters
Россия президентининг мамлакат парламентининг иккала палатасига мурожаати 30 сентябрга белгиланган. Лондонга кўра, шу куни Путин Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудлари аннексияси ҳақида эълон қилиши мумкин.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги фикрича, Россия президенти Владимир Путин 30 сентябр куни Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудлари Россия таркибига қўшилганини расман эълон қилиши мумкин. Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг 27 сентябрь, сешанба кунги кунлик ҳисоботига кўра, Путиннинг Федерал мажлис иккала палатасига мурожаати ўша кунга режалаштирилган ва Россия президентида бундан аннексияни расман эълон қилиш учун фойдаланишга «ҳақиқий имконият» мавжуд.

Украинанинг Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида 27 сентябр куни Россия таркибига қўшилиш бўйича «референдум» деб номланган овоз беришнинг сўнгги куни ўтказилди. Луҳанск, Донецк, Херсон ва Запорижжя областлари аҳолиси Москва вақти билан соат 16:00 га қадар ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшиш ташаббусига муносабат билдириш имкониятига эга.

Кузатувчилар бу «референдумлар»ни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида танқид қилмоқда. Жаҳон ҳамжамияти уларнинг натижаларини тан олмаяпти, овоз бериш Украина ва халқаро қонунларга зид равишда ўтказилмоқда ва минимал демократик стандартларга жавоб бермайди.

Эгаллаб олинган Луҳанск областида россияпараст ҳокимият Алчевскнинг ЯЎРТдан ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Бироқ оккупацион маъмурият барча сайлов участкалари очиқлигини таъкидлади.

Бир неча кундирки, Россия телевидениеси Украинанинг эгаллаб олинган туманлари аҳолисининг Россияга қабул қилиниши кутилаётганидан хурсандлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, мустақил матбуот одамлар босим остида ва қурол ўқталгани туфайли овоз беришга мажбур бўляпти.

«Референдум» натижалари, эҳтимол, 27 сентябрь куни кечқурун эълон қилинади. Россияга қўшилиш ташаббусини маъқуллаш 80-90 фоиз даражасида эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнг айирмачилар етакчилари Путиндан босиб олинган ҳудудларни Россия таркибига киритишни расман сўрашади. Кремль аллақачон буни имкон қадар тезроқ кўриб чиқиш мумкинлигини билдирган.

«Референдумлар» бошланишидан олдин Путин, агар Киев Россияга қўшиб олинган Украина ҳудудларини ўққа тутишда давом этса, бу Россия ҳудудига қилинган ҳужум сифатида баҳоланиши ва Москва бунга жавобан ўз қўлидаги барча воситалардан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг