
Россиядаги кўплаб мигрантларнинг телефонига ҳарбий чақириқ хабарлари келишни бошлаган. Хабарда ўзларини гўёки ҳарбий комиссариатдан деб таништириб, ҳарбий сафарбарликка тортмоқчи бўлишади ва "повестка" расмини илова қилади. Бош тортганлар жиноий жавобгарлик билан қўрқитилмоқда. Ёки юз минг рубль тўлов эвазига рўйхатдан ўчириб беришни таклиф қилишади.
Шу ўринда Россия Федерацияси ва бошқа давлатлардаги барча фуқаролар огоҳ бўлишлари лозим. Ҳар қандай чақириққа йўқ деб жавоб беринг! Ҳуқуқингизни билинг. Сиз Россия фуқароси бўлмасангиз, ҳарбий сафарбарликка сизни мажбурлашга ҳеч қандай қонуний асос йўқ!
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда “Россияга нега келгансан, урушга бор” деб мигрантга пўписа қилаётган ЙҲП ходимининг видеоси тарқаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар