11:02 / 30.09.2022
1 035

Дания қироличаси набираларини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди

Дания қироличаси набираларини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди
Маргрете II қироллик оиласи аъзолари билан. Архив
Фото: Det danske kongehus

Дания қироличаси Маргрете II ўзининг тўрт набирасини — шаҳзода Иоахимнинг фарзандларини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди, бу ҳақда қироллик оиласининг расмий баёнотида айтилади.

«Зоти олиялари 2023 йил 1 январидан Қироллик жаноби олийлари шаҳзода Иоахимнинг фарзандлари фақат Монпез граф ва графинялари сифатидаги унвонларидан фойдаланиши мумкин бўлиши ҳақида фармон чиқарди», — дейилади баёнотда.

Унга кўра, қиролича ўз набиралари «Даниянинг институт сифатидаги Қироллик уйига расман тегишлилик ортидан келадиган алоҳида фаҳм-идрок ва мажбуриятлар орқали чеклаб қўйилмаган ҳолда» ўз ҳаётини мустақил қура олишини истайди.

Таъкидланишича, набираларнинг барчаси тахтга навбатдаги ўз ўринларини сақлаб қолади.

Қироличанинг бошқа набиралари, 54 ёшли валиаҳд шаҳзода Фредерикнинг фарзандларининг унвонлари эса ўзида қолган.

Дания қироличаси Маргрете II 82 ёшда бўлиб, у 1972 йил 14 январда, отаси Фредерик IX нинг вафотидан кейин тахтга ўтирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дания қироличаси набираларини шаҳзода ва малика унвонларидан маҳрум қилди