18:23 / 30.09.2022
1 144

Россияда полициячиларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди

Россияда полициячиларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди
Фото: РИА Новости
Россияда полициячиларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда қатор оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Россия Туроператорлари уюшмаси ўз манбаларига таяниб хабар беряпти.

Baza Telegram-каналининг хабар беришича, 23 сентябр куни имзоланган буйруққа кўра, Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби ва раҳбарияти, жумладан, аёллар ҳам раҳбарият томонидан тасдиқланмаса, мамлакатдан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмас.

47.ru нашрининг таъкидлашича, ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг буйруғига кўра, агар 21 сентябр куни сафарбарлик эълон қилинганидан кейин чипта ёки йўлланма сотиб олинган бўлса, полиция ходимларига чет элга чиқиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Baza маълумотларига қараганда, давлат сирларидан хабардор бўлган полициячилар паспортларини топширишлари шарт.

Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Херсон ва Запорижжя областларининг «мустақиллиги» ва «суверенитети»ни тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолаганди. Ҳужжатлар 30 сентябр, жумага ўтар кечаси ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Россия қўшинлари Украинага тўлиқ миқёсда бостириб кириши пайтида ушбу минтақалар ҳудудларининг фақат бир қисмини эгаллаб олишди. Хусусан, Запорижжя области маркази Украина назорати остида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг