22:15 / 30.09.2022
2 270

Украина Россия билан мулоқотга тайёр, фақат мамлакатнинг янги президенти билан...

Украина Россия билан мулоқотга тайёр, фақат мамлакатнинг янги президенти билан...
Фото: Українська правда
Украина Россия билан мулоқотга тайёр, фақат мамлакатнинг келгуси президенти билан, дея баёнот берди Украина президенти Владимир Зеленский. Бу ҳақда Украина Олий радаси телеграм-каналида хабар берилди.

Зеленский, шунингдек, Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзо бўлиш учун ариза топширишини маълум қилди.

«Де-факто биз НАТОгача бўлган йўлни босиб ўтдик. Де-факто биз Шимолий Атлантика алянси стандартларига мувофиқлигимизни исботладик... Биз бир-биримизга ишонамиз, кўмаклашяпмиз, ҳимоя қилямиз...

Буни ҳуқуқий мустаҳкамлаш учун бугун Украина ариза топширади... Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзоликка кириши учун биз аниқ қадамларни ташлаймиз
», — деди Зеленский.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг