
Фото: Foreign Policy
Россия Херсон ва Запорожье мустақиллигини эътироф этган бир паллада АҚШ қўл қовуштириб тургани йўқ: Тинч океанида жойлашган микродавлатлар — Кук ороллари ва Ниуэ суверенитетини тан олди. АҚШ ва Тинч океани орол-давлатлари саммитида Жо Байден тантанали равишда баёнот қилди.
«Тегишли маслаҳатлашувлардан сўнг Кук ороллари ва Ниуэни мустақил давлатлар, деб тан олишимизни ифтихор билан эълон қиламан. Шунингдек, минтақадаги энг яқин шерикларимиз — Микронезия Федератив Штатлари, Маршалл ороллари Республикаси ва Палау Республикаси билан эркин ассоциация битимлари бўйича музокаралар муваффақиятли якунига етишига умид боғлаганмиз», — деди Байден.

Маълумот учун: Кук ороллари (россиялик адмирал Иван Крузенштерн буюк британ денгиз саёҳатчиси Жеймс Кук шарафига номлаган) ва Ниуэ (орол) — битта архипелагда жойлашган, шу номдаги ўзини ўзи бошқарувчи давлат тузилмалари ҳисобланади ва Янги Зеландияга эркин боғланган давлатлар сирасига киради. Бу ҳудудлар жами 15 оролдан ташкил топган, учтасида одам яшамайди. Биргаликдаги аҳолиси сони — 20 минг киши атрофида.
Гарчи 50 га яқин давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатган бўлса-да, Кук оролларини аксарият мамлакатлар халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида тан олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар