
Айна Гамзатова Владимир Путинга мурожаат қилиб, минтақа аҳолиси Украинага юборилишини олти ой муддатга кечиктиришни сўради.
«Мен ва менинг халқим, (Доғистоннинг) 3 миллион аҳолисидан уч мингдан ортиғи аллақачон фронтда эканини, улар орасида қаҳрамонлар ҳам борлигини ҳисобга олиб, сафарбарлик ва бошқа мурожаатлардан муҳлат беришингизни таклиф қилмоқчимиз», — деган Доғистон муфтийсининг рафиқаси.
Унинг фикрича, олти ой ичида минтақа «доғистонлик йигитларни профессионал даражада тайёрлаш» имкониятига эга бўлади. Ҳозир, унинг сўзларига кўра, Доғистондан урушга мутлақо тайёр бўлмаган, жанговар техникани билмайдиган, умуман қуролнинг ҳеч қандай турини билмайдиган ёшлар юборилади.
Доғистон муфтийсининг рафиқаси Путин «доно, тўғри ва иродали қарор” қабул қилишига умид билдирган ва Президентнинг ҳар қандай қарори “биз учун қонун ва юзага келган вазиятда адолатли натижа олишнинг кафолати» эканини таъкидлаган.
Гамзатова, шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «кўп йиллар давомида ўз республикасида малакали ва содиқ жангчиларни тайёрлагани»ни ҳам эслатиб ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар