
Фото: AP
Украина Россия босиб олган ҳудудларни аннексия қилишга урингани учун БМТ Халқаро судига мурожаат қилди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Твиттер саҳифасида маълум қилди.
"Путиннинг аннексияга уринишидан сўнг Украина Халқаро судга бу ҳаракат унинг 16 мартда чиқарилган вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мажбурий буйруғини қўпол равишда бузиши ҳақида расман маълум қилди. Биз судни бу ишни имкон борича тезроқ кўриб чиқишга чақирамиз", - деб ёзди Кулеба.
БМТ Халқаро судининг 16 мартдаги қарорига кўра, Россия ҳукумати Украинадаги урушни зудлик билан тўхтатиши лозим.
30 сентябр куни Кремлда «ДХР» ва «ЛХР» ҳамда қисман босиб олинган Херсон ва Запорижжя областларининг Россияга қўшилиши тўғрисидаги шартномалар имзоланди.
Украина президенти Володимир Зеленский ўз баёнотида Путин президент бўлиб қолар экан, Украина Россия билан музокара ўтказмаслиги, музокара фақат Россиянинг кейинги президенти билан бўлиши мумкинлигини таъкидлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.