Полша Беларус билан чегарадаги деворни қуриб битказди

Полша Беларус билан чегарадаги деворни қуриб битказди
Фото: AP
Полша Беларус билан чегарадаги деворни қуриб битказди, деб маълум қилди Полша махсус хизмати вакили Станислав Зарин.

«Ҳозирда Полшага ноқонуний кириш бутунлай тўхтатилди. Полша чегараси Европадаги энг кучли ҳимояланган чегара», — деди у.

Полша ҳукуматининг маълумот беришича, деворни тиклаш учун 49 минг тонна пўлат ишлатилган. Чегарадаги деворга 2,5 мингта кузатув камераси ўрнатиш режалаштирилган.

Полша ва Беларус чегарасидаги девор қурилиши 25 январда бошланганди. Қурилиш учун давлат бюджетидан 644 миллион злотий (қарийб 160 миллион доллар) ажратилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар