00:42 / 04.10.2022
2 281

Маск Қримни Россияники деб атагандан сўнг Tesla акциялари нархи пасайиши тезлашди

Маск Қримни Россияники деб атагандан сўнг Tesla акциялари нархи пасайиши тезлашди
Фото: Andrew Kelly/Reuters
Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Россия-Украина низосини ҳал қилиш бўйича таклиф билан чиқди. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларида БМТ иштирокида бошқатдан референдум ўтказишни ҳамда Қримни Россияга тегишли деб тан олишни таклиф қилди. У бу ҳақда ўз Twitter-аккаунтида ёзди.

Маскнинг фикрича, Украина Қримни сув билан таъминлаши лозим, Қрим эса 1783 йилдан Хрушчевнинг хатосигача бўлган даврдагидек Россиянинг бир қисми ҳисобланади.

Илон Маск агарда қайта референдум ўтказилиб, халқ Россиянинг кетишини истайдиган бўлса, Россия бу ҳудудларни тарк этиши кераклигини таъкидлади.

Унинг мазкур твитидан сўнг Tesla акциялари нархи тушиши тезлашди.

NASDAQ биржаси маълумотларига кўра, акциялар нархи 8,47 фоизга арзонлашган.

Компания акциялари нархи 3 октябр давомида 7 фоизга пасайганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маск Қримни Россияники деб атагандан сўнг Tesla акциялари нархи пасайиши тезлашди