
Кеча Россия ҳарбийлари Харков вилоятидаги шифохонага ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда THE INSIDER хабар берди.
Кеча 3 октябрь куни Россия қўшинлари Харков вилоятининг Купянский туманидаги тиббиёт муассасасига ракета ҳужуми уюштирган. Вилоят раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, бир шифокор вафот этган, ҳамшира жароҳатланган.
Бино биринчи қаватдан то тўртинчи қаватгача деярли вайрон бўлган. Воқеа жойида қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ишламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар