
Озарбайжон президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев ижтимоий тармоқларда Қорабоғ ҳудудидан топилган озарбайжонлик ҳарбийларнинг оммавий қабри ҳақида маълумот берди.
"Эдилли қишлоғида Биринчи Қорабоғ уруши пайтида қийноқларга учраган ва ўлдирилган озарбайжонлик ҳарбий хизматчиларнинг оммавий қабри топилди. Эдилли Арманистон томонидан қамоқхона сифатида фойдаланилган. 4000 озарбайжон ҳарбийси ва тинч аҳоли бедарак йўқолган. Арманистон оммавий қабрлар жойларини ошкор этишдан бош тортмоқда”, — деб ёзди Ҳожиев Тwitter’да.
Бир кун аввал, 4 октябрь куни Озарбайжоннинг Хўжаванд вилоятида 2020 йил кузида Арманистон ишғолидан озод қилинган оммавий қабр топилганди.
Қолдиқлар ёнидан топилган кийим-кечак ва буюмларга қараганда, қолдиқлар отиб ташланган ҳарбий хизматчиларга тегишли экани аниқланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар