21:21 / 05.10.2022
1 307

Путин яна Россия конституциясини ўзгартирди. Бу сафарги ўзгариш босиб олинган ҳудудларни «Россияга қабул қилиш» учун

Путин яна Россия конституциясини ўзгартирди. Бу сафарги ўзгариш босиб олинган ҳудудларни «Россияга қабул қилиш» учун
Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин мамлакат конституциясига яна бир бор ўзгартириш киритди, деб ёзади Meduza.

Путин 5 октябрь, чоршанба куни аннексия қилинган ҳудудлар — ўзини ўзи эълон қилган ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари босиб олинган Украинанинг бошқа қисмларини «Россия таркибига қабул қилиш» тўғрисидаги қонунлар асосида ўзгартиришлар киритилган конституция матнини нашр этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ундан ташқари, яна бир фармон билан Путин Россия ҳукуматига Украинанинг босиб олинган Запорожье вилоятида жойлашган Запорожье атом электр станциясининг «ядровий иншоотларини» федерал мулкка қабул қилишни топширди. Ҳужжатга кўра, ҳукумат «Запорожье АЭС» федерал давлат унитар корхонасини яратиши керак.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг