6 октябрь куни эрта тонгда Россия қўшинлари Украина ҳукумати назорати остидаги Запорожье шаҳрига еттита ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Старух маълум қилди.
Старухнинг сўзларига кўра, зарбалар нишони инфратузилма объектлари бўлган, аммо ракеталар кўп қаватли турар жой биноларига тушган. Уйлар жиддий шикастланган, шаҳарда ёнғинлар бошланган.
«Запорожье шаҳрига ракета ҳужумлари оқибатида икки аёл ҳалок бўлди, яна беш киши вайроналар остида қолмоқда», — деди Старух.
Тармоқларда ҳодиса жойидаги вайронагарчиликлар акс этган видео ва суратлар тарқалди.
«Суспилне» нашри маълумотларига кўра, Запорожьега ҳужум вақтида жами 10 киши жабрланган. Улардан саккиз нафари касалхонага ётқизилган. Вилоят ҳокимлиги раҳбарининг сўзларига кўра, шифохонага тушганлар орасида уч ёшли қизча ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди
Белгия бош вазирига заҳарли модда солинган мактуб келди
Трамп жамоаси Украинадаги можарони қандай ҳал қилмоқчи?
Украина қуролли кучлари ёлланма аскарлар армиясига айланди
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади