date
views 1 141

Прагада Алиев, Эрдўған ва Пашинян учрашув ўтказди

Прагада Алиев, Эрдўған ва Пашинян учрашув ўтказди
Фото: Twitter
Чехия пойтахти Прагада Европа сиёсий жамоатчилиги саммити ўтказилди. Саммит доирасида Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Туркия президенти Ражаб Эрдўған ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ўртасида учрашув ўтказилди.

Пашинян Прагага боришидан асосий мақсади Туркия етакчиси Ражаб Эрдўған билан учрашиш эканини айтганди. Пашинян ва Эрдўған илк марта ўзаро учрашув ўтказишди. Алиев ва Пашинян ҳам ўзаро яккама-якка учрашув ўтказган. Шунингдек, уччала давлат раҳбари биргаликда мулоқот қилди.

Фото: Twitter
Озарбойжон ва Арманистон етакчилари Франция президенти Эммануэл Макрон ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан ҳам учрашувлар ўтказиши кутилганди. Бу учрашувлар Арманистон ва Озарбойжонни чегара масаласида тинчликка чорлашга қаратилиши аниқ, аммо ҳозирча уларнинг тафсилотлари маълум эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг