12:48 / 07.10.2022
1 057

Запорожьега уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Запорожьега уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати
Запорожье шаҳрига 6 октябрь тонгида уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани аниқланди. Яна 21 киши турар жой бинолари вайроналари остидан қутқариб олинди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, Запорожьеда камида иккита уй вайрон бўлган. Беш қаватли бино вайроналари остидан қутқарувчилар саккиз кишининг жасадини олиб чиқди, шунингдек, олти кишини тирик чиқариб олди, улардан беш нафари касалхонага ётқизилди.

Тўрт қаватли бино вайроналари остидан эса 3 нафар жасад топилди. 15 киши қутқариб олинди, улардан саккиз нафари касалхонага ётқизилди.

Вайроналарни тозалаш давом этмоқда. Ишга Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг 45 нафар ходими ва 12 та техникаси, шунингдек, 5 та хўжалик техникаси жалб қилинган.

Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати

Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати
6 октябрь куни эрталаб Украина ҳукумати мамлакат назорати остидаги Запорожье шаҳрига 7 та ракета келиб тушгани ҳақида хабар берганди. Снарядлар уйларга тегган. Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Старух ҳужумда россиялик ҳарбийларни айблади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг