Фото: Bloomberg
Украинанинг давлат қарзи август ойида 1,24 миллиард долларга ошди ва 98,03 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Украинанинг «Корреспондент» нашри мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, тўғридан-тўғри ташқи қарз 52,21 миллиард доллардан 53,44 миллиард долларга ошган.
Худди шундай ички қарз эса аввалги 34,34 миллиард долларга нисбатан 34,49 миллиард долларни ташкил этган. Кафолатланган давлат қарзи миқдори эса 10,10 миллиард доллар бўлмоқда.
Август ойида Украинанинг тўғридан-тўғри ва кафолатланган давлат қарзи йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулотнинг 68 фоизигача ўсиб, 105,39 миллиард долларни ташкил этгани маълум қилинган эди.
Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, йил якунига кўра, мамлакат давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 86 фоизини ташкил қилади.
4 октябрь куни Украина Европа Иттифоқидан барқарорроқ молиявий ёрдам талаб қилди. Киев 2023 йилда бюджетдан 38 миллиард доллар ёрдам олишни кутмоқда.
Октябрь ойи ўрталаридан Украинага 5 миллиард доллар миқдоридаги тўловлар бўлиб-бўлиб етказилади. Bloomberg хабар беришича, АҚШ ҳар ой Киевга 1,5 миллиард доллар тўлай бошлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин