1 170
Урушнинг 225-куни: Запорожьеда ракета билан урилган кўп қаватли бинолар, Лиманда ишлаётган сапёрлар (фото)

Россия қўшинлари 6 октябрь куни Запорожье шаҳрига бир неча бор ракета ҳужуми уюштирди, оқибатда 11 киши ҳалок бўлди, 40 га яқин уй зарар кўрди. Айни пайтда Украина Қуролли кучлари октябрь ойи бошидан бери Херсон вилоятининг 400 квадрат километрдан ортиқ ҳудуди озод қилингани ҳақида хабар берди.
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларида 13 нафар россиялик ҳарбий Херсондан Қримга қурол билан қочиб кетгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, бироқ кейинроқ Украина расмийлари буни рад этди. Владимир Зеленский Австралиянинг Лоу институтида видеоалоқа орқали нутқ сўзлади.
Кўплаб оммавий ахборот воситалари (шунингдек, Кремль) унинг сўзларини НАТОни Россияга қарши олдиндан зарба беришга чақириш сифатида талқин қилди, бироқ Украина президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Зеленский босқин бошланишидан олдин профилактика чораларини кўриш кераклигини назарда тутган. Meduza урушнинг 225-кунига оид асосий фотосуратлар билан бўлишди.
Запорожьедаги турар жой биноларига зарба оқибатлари

Украина ўт ўчирувчилари Запорожьедаги турар жой биносига берилган зарба оқибатида юзага келган ёнғинни ўчирмоқда. 6 октябрь куни шаҳарга ракета ҳужуми пайтида 11 киши ҳалок бўлди. Яна 21 киши вайроналар остидан қутқариб олинди.
Фото: AFP

Ўт ўчирувчилар бинолардан бирининг вайроналари остидан топилган фуқаро жасадини олиб чиқмоқда.
Фото: AFP

Ўт ўчирувчилар зарба жойида ишламоқда.
Фото: AFP

Кўнгиллилар зарбадан омон қолганларни қидирмоқда.
Фото: AFP
Харьковдаги нефть омборига камикадзе-дронидан ҳужум оқибатлари

Россиянинг камикадзе-дронларидан бири келиб тушган Харьков нефть базасидаги бак. Харьков мери Игорь Терехов 6 октябрь куни шаҳар ўққа тутилгани ҳақида маълум қилди. Қурбонлар йўқ.
Фото: AFP

Полиция ходими нефть базасига урилган дрон қисмларини текширмоқда. Украина расмийларининг фикрича, Россия Эронда ишлаб чиқарилган Shahed-136 камикадзе-дронларидан фойдаланган.
Фото: Reuters

Камикадзе-дрони парчаси. Сентябрь ойи ўрталарида Украина Қуролли кучлари биринчи марта Эрон дронини уриб туширгани ҳақида хабар берганди. Россия Эрондан бундай қурол сотиб олганини рад этган, бироқ украиналик ҳарбийлар улар топган дронлар, гарчи уларнинг усти бўялган бўлса-да, Эрон Shahed’лари билан бир хил эканини айтмоқда.
Фото: Anadolu
Лиман яқинида ишлаётган сапёрлар

Украина Миллий полициясининг фавқулодда миналардан тозалаш гуруҳи ходими Лиман яқинидаги йўл бўйлаб мина қидирмоқда. Ёз бошида рус қўшинлари томонидан босиб олинган шаҳар 2 октябрь куни озод қилинганди.
Фото: AFP

Сапёр Лиманда тўпланган танкка қарши миналар ва портловчи моддаларни йўқ қилишга ҳозирланмоқда.
Фото: AFP

Шаҳар яқинидаги ўрмонда сапёрлар томонидан топилган танкка қарши миналарнинг портлатилиши.
Фото: AFP
Украина қуролли кучларининг Харьков вилоятига қарши ҳужуми

Александровка қишлоғи яқинидаги ўрмонга тушган рус ракетаси. Украина ҳарбийлари бу аҳоли пунктига октябрь ойи бошида кирди. 4 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги ҳам рус қўшинлари Харьков вилоятини деярли бутунлай тарк этганини тан олди.
Фото: AP Photo

Купянск яқинидаги фронтда Украина ҳарбийлари Россия кучларидан ўлжа сифатида олинган 152,4 миллиметрли «Мста-Б» гаубицасидан ўқ узмоқда. Россия Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, Купянск йўналишида Першотравневое, Кисловка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудида рус қўшинлари Украина Қуролли Кучларининг ҳужумини қайтарган.
Фото: EPA

Изюм шарқидаги Оскол қишлоғи яқинида юрган украиналик аскар. Шаҳар ва унинг атрофидаги аҳоли пунктлари 11 сентябрда озод қилинган эди.
Фото: AP Photo “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар