
Туркия ҳарбий кучлари ЖЧ—2022 да хавфсизликни таъминлаш ишларида иштирок этади. Туркия парламенти Қатарга аскарларни юборишини маълум қилди.
Ҳукмрон партия аъзоси, Туркиянинг собиқ мудофаа вазири Фикри Ишикнинг сўзларига кўра, 250 аскар ва корвет тоифасидаги денгиз кемалари Қатарга юборилади.
Тегишли сўровни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон берган. У турк аскарларининг АҚШ, Франция, Англия, Италия ва Покистон ҳарбий кучлари қаторига қўшилишини таъкидлади. Эрдўғоннинг сўзларига кўра, бундай чора-тадбирлардан мақсад «турли таҳдидларга ва айниқса терроризмга қарши курашиш». “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар