
Россиялик тадбиркор Евгений Пригожинга тегишли “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси Украинадаги йўқотишлари ўрнини тўлдириш учун бутун дунёдан ёлланма жангчилар қидирмоқда. Бу ҳақда Middle East Eye нашри хабар берди.
Унга кўра, жангчилар Туркия, Сербия, Чехия, Польша, Венгрия, Германия, Канада ва Жанубий Америкагача бўлган ҳудудлардан изланяпти. Нашр билан суҳбатлашган манбалар “Вагнер”чилар Украинада катта йўқотишларга дуч келмоқда. Бунга Россия қуролли кучларидаги умумий бошбошдоқлик сабаб бўляпти.
Номзодларга урушдан аввал белгиланган маошдан 2 баробар кўп пул — 10 минг доллар таклиф қилинган.
“Одатда улар катта жанговар тажрибага эга одамларни ёллайди. Энди эса ўлдиришга тайёр ва пулга муҳтож барчани тарғиб қиляпти”, – деган манбалардан бири.
“Вагнер” тарғибот кампаниясини жиноят олами билан алоқадор бўлган Европада яшаётган рус олигархлари орқали амалга оширмоқда.
Сўнгги ойларда ушбу ҳарбий компания ўз сафига маҳбусларни жалб қилаётгани ҳақида хабарлар кўпайди. Уларга пулдан ташқари, афв ҳам ваъда қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар