13:57 / 08.10.2022
2 004

Россияда ўзбеклар иштирокидаги тўқнашувда ўқ отар қурол ишлатилди

Россияда ўзбеклар иштирокидаги тўқнашувда ўқ отар қурол ишлатилди
Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Санкт-Петербург шаҳри жанубида бир нечта эркак киши ўртасида келишмовчилик натижасида жанжал келиб чиққан. Шунингдек, ўзаро тўқнашув жараёнида ўқ отар қуроли ҳам ишлатилган.

Ушбу жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси 1994 йилда туғилган Д.А. жароҳат билан шаҳар шифохонасига ётқизилган. Ҳозирги вақтда унинг ҳолати яхши. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг