date
views 2 542

Владимир Путин ва Владимир Зеленский яқинда учрашиши мумкин

Владимир Путин ва Владимир Зеленский яқинда учрашиши мумкин
Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтадиган G20 давлатларининг саммитига келишга рози бўлган.

Бу ҳақда Индонезиянинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Ҳусин Багис маҳаллий «The National» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Иккаласи ҳам [келишга] рози бўлди», деган дипломат Украина —Россия уруши туфайли вазият осон эмаслигини таъкидлаб.

Элчининг таъкидлашича, икки давлат раҳбарларини қабул қилиш учун моддий-техникавий тайёргарлик аллақачон қизғин давом этмоқда.
«Биз уларни қайси меҳмонхоналарга жойлаштиришни ҳал қиламиз», деган дипломат уларни бир-бирига жуда яқин жойлаштириш орқали кескинликни олдини олиш зарурлигига ишора қилиб.

Аввалроқ, Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари G20 саммитини хавфсиз ўтказиш учун 12 та кемани жалб этгани маълум қилинган эди. Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари штаб бошлиғи Юдо Маргононинг маълум қилишича, кемалар хорижий ҳарбий кемаларни сиғдира оладиган акваторияни патруль қилишни ҳам ўз зиммасига олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Владимир Путин ва Владимир Зеленский яқинда учрашиши мумкин