12:41 / 09.10.2022
1 559

АҚШнинг Суриядаги базасига ракета ҳужуми уюштирилди

АҚШнинг Суриядаги базасига ракета ҳужуми уюштирилди
Фото: Anadolu
АҚШ ва Ғарб коалициясининг Суриядаги ҳарбий базаси ракета билан ўққа тутилди, зарба оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Бу ҳақда АҚШнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги марказий қўмондонлиги баёнотида айтилади.

«Ракета комплекс ичига тушмади. АҚШ ёки иттифоқчи кучлардан ҳеч ким ҳалок бўлмади ёки жароҳатланмади, ҳеч қандай объект ва жиҳозларга зарар етмади», — дейилади ҳужжатда.

Марказий қўмондонлик кучлари воқеа юзасидан тергов бошлади.

Аввалроқ 7 октябрь куни АҚШ Сурияда ИШИД етакчиларидан бири Абу Ҳошим ал-Умавий йўқ қилингани ҳақида маълум қилганди. Қўмондонлик маълумотларига кўра, ал-Умавий жангариларни ёллаб, уларни қурол-яроқ билан таъминлаган. У билан бирга яна иккита террорчи ўлдирилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг