
Бугун 10 октябрь куни эрта тонгда Россия қуролли кучлари Украина пойтахти Киевга 4 та ракета зарбаси берди.
Киев мери Виталий Кличконинг сўзларига кўра, шаҳарнинг Шевченковский туманида бир нечта портлашлар содир бўлган.
«Пойтахт марказида — Шевченко туманида бир нечта портлашлар содир бўлди. Барча хизматлар воқеа жойларига йўл олди», — деди у ва тафсилотларни кейинроқ маълум қилишга ваъда берди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 10, 2022
Маълумотларга кўра, ракеталардан бири Киевда Михаил Грушевский ҳайкали ёнига қулаган. Бундан ташқари, Одесса вилояти, Беляевка устида ракета парвози қайд этилган.
Маҳаллий аҳоли ҳаво ҳужумидан огоҳлантирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар